РАНГЛИ МЕТАЛЛУРГИЯ

РАНГЛИ МЕТАЛЛУРГИЯметаллургия саноатининг етакчи тармоги. Руда конларини қазиш, рудаларни бойитиш, рангли, нодир ва қимматбаҳо металларни и. ч. ҳамда қайта ишлаш, уларнинг қотишмаларини тайёрлаш б-н шуғулланади. Рангли металлургияда прокат, прессланган буюмлар, қаттиқ қотишмалар, металли кукунлар, рангли, нодир ва қимматбаҳо металларнинг турли хил туз ҳамда бирикмалари, шунингдек, кимёвий ўғитлар, қурилиш материаллари каби йўлдош маҳсулотлар тайёрланади. P.m. маҳсулотлари халқ хўжалигининг ҳамма соҳаларида қўлланилади. Кончилик корхоналари, бойитиш фкалари, металлургия ва металга ишлов бериш здлари тармоқнинг и. ч. мажмуини ташкил этади.

Бошқа фойдали қазилмаларга Караганда рудаларда рангли ва нодир металлар миқдори жуда кам бўлади. 1 т рангли металл олиш учун 100 т дан то ўн минглаб т гача руда қазиб олинади ва кайта ишланади. Рудаларнинг 65% дан кўпроғи анча тежамкор усул — очиқ усулда қазиб олинади. Руда хом ашёсида асосий элементлар — алюминий, мис, қўрғошин, рух, никель, қалай, вольфрам, молибден билан бирга йўлдош элементлар — олтин, кумуш, платина металлари, кобальт, мишьяк, рений, индий, рубидий, галлий, селен, теллур ва б., баъзан қиммати жиҳатдан «асосий» металлардан устунроқ бўлган металлар хам учрайди. Бойитиш фкаларида жами рудаларнинг 90% дан кўпроғи самарали флотореагентларни қўллаган ҳолда флотация усулида бойитилади.

Ўзбекистонда P.m. маҳаллий минерал хом ашё ресурелари негизида 20-а. нинг 30-й. ларидан ривожланди. Республикада рангли, нодир ва қимматбаҳо металлар (олтин, мис, қўрғошин, рух, вольфрам, молибден, симоб ва б.) конлари, Қорамозор мисқўрғошинрух кони, Обираҳмат, Бурчмулла, Оқтуз, Такоб, Ингичка, Қўйтош, Лангар рангли металлар, Чодак, Зармитан, Маржонбулоқ, Каулди, Кўкпатос, Қизилолмалисой олтин, Қўрғошинкон, Олтинтопган қўрғошинрух, Қалмоққир мис конлари ва б. топилиб, улар саноат миқиёсида ўзлаштирилиши билан республикада Рангли металлургия шаклланди. Республика ранг металлар и. ч. бўйича жаҳонда етакчи ўринларга чиқди. Ўзбекистон жаҳон мамлакатлари орасида олтин захиралари бўйича 5, олтин қазиб олиш бўйича 7ўринда туради (қ. Олтин саноати). Мис, қўрғошин — pyx и. ч., асосан, ОҳангаронОлмалиқ консаноат ҳудудида ҚўрғошинконОлтинтопган полиметалл конлари, Қалмоққир мис конлари негизида шаклланди. Тармоқнинг етакчи корхонаси тугал металлургия циклига эга бўлган Олмалиқ конметаллургия комбинатидир. Вольфрам ва молибден металлургиясининг йирик корхонаси Чирчиқ ш. даги Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар к-ти бўлиб, кт Ингичка вольфрам (1943; Самарқанд вилояти) ва Қўйтош вольфраммолибден (1937; Жиззах вилояти) конлари рудалари ҳамда мис рудаларидан ажратиб олинадиган молибден негизида ишлайди. Ктда 1молибден қуймаси 1956 й. олинган, 1957 й. дан қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқарила бошлади. Кт маҳсулотлари (100 турдан ортиқ) электротехника, пўлат эритиш, кон бурғилаш соҳаларида кенг қўлланилади. 1996 й. дан ктда республика эҳтиёжларини тула қоплайдиган электр лампочкалари и. ч. қувватлари ишга туширилди.

60-й. лардан рангли металларнинг иккиламчи қуймаларини олиш учун қурилган қувватлар Тошкент ш. да ишламоқда. Корхонада алюминий парчалари қайтадан эритилиб, халқ хўжалигига етказиб берилади. 1990-й. лардан Ўзбекистон металлургиясида камёб ер элементлари металлургияси шаклланмоқда. Камёбер металларининг алюминий ва магний билан қотишмалари — енгил қотишмалар, магний билан қотишмалари — ўтга чидамли қотишмалар турли саноат тармокларида кенг қўлланилади. Республикада замонавий илгор технологияни жорий этилиши натижасида кукунлар металлургияси ҳам ривожланмокда.

Металлургия ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш саноати учун малакали мутахассислар Тошкент техника ун-тида, 1995 й. да ташкил этилган Навоий кончилик ин-тида ҳамда Тошкент кимётехнология ин-тида тайёрланади.

Саноати ривожланган мамлакатлар ва ривожланаётган мамлакатларда Рангли металлургия монополлашган саноат тармоғи ҳисобланади. Рангли металлар и. ч. бўйича АҚШ ва Япония олдинги ўринларни эгаллайди (яна қ. Металлургия, «Олмалиқ конметаллургия комбинати» акциядорлик жамияти, Навоий конметаллургия комбинати).

Loading...