РАҚАМЛАР — сонлар ифодаланадиган шартли белгилар. Қадимда сонлар сўзлар орқали ифодаланган. Халқларнинг ижтимоийхўжалик ҳаёти ривожланиши билан мукаммалроқ белгиларга ва ҳисоблаш тизимларига эҳтиёж туғилди.
Энг қадимги Рақамлар бобилликлар ва мисрликларга мансуб. Миср иероглиф Рақамлар ида (мил. ав. 3000 —2500 й.) сонларни ифодалаш учун махсус расмбелгилар, кейинроқ иератик ва демотик ёзувлари пайдо бўлди. Бобил рақамлари (мил. ав. 2000 йил боши), асосан, 1, 10, 60 ва 100 ни билдирувчи миххат белгилари бўлиб, бошқа барча Рақамлар шулар асосида ифодаланган. Миср иератик ёзувидан Яқин ва Ўрта Шаркдаги барча ёзувлар ҳамда ЮнонИония ёзуви, шу билан бирга алифбога асосланган Рақамлар келиб чикди. Босма юнон алифбоси славянкирилл ва қарфий Рақамларга асос солди. Ҳозирги Рақамларнинг тимсоллари ‘ (ноль б-н биргаликда) Ҳиндистонда 5-а. га яқин юзага келган. Бунгача Ҳиндистонда кҳарошти Рақамлари ва у билан деярли бир вақтда браҳми Р. и бўлган. Браҳми Рақамлар идан ҳинд гвалиор Р. и келиб чикди. Гвалиор Рақамлар эса араб Рақамлар ига асос бўлган. Араб Р. и. шарқий ва ғарбий (ғубор) Рақамлар идан иборат. Шарқий араб Рақамлари Миср ва ундан Шаркдаги араб мамлакатлари, Эрон қамда Афғонистонда, ғарбий араб Рақамлари (губор) эса Мисрдан ғарбдаги мамлакатларида қўлланилади. Европада 9-а. дан бошлаб ғубор Рақамлари тарқадди ва тезда оммалашди. Шарқ мамлакатлари да эса ғубор Рақамлари 19-а. гача ҳам кенг тарқалмади (яна қ. Араб рақамлари). Ад.: Юшкевич А. П., История математики в средние века, М., 1961.