РАҚАМЛИ ҲИСОБЛАШ МАШИНАСИ

РАҚАМЛИ ҲИСОБЛАШ МАШИНАСИ — амаллар рақамли кодпар ёрдамида бажариладиган электрон ҳисоблаш машинаси. Унда қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлиш амалларидан ташқари, мантиқий амаллар ҳам бажарилади. Рақамли ҳисоблаш машинасида мисол ечиш учун, албатта, дастур тузилади. Машина амалларни зарур командалар орқали маълум тартибда автоматик равишда ечади. Тузилган дастур перфорацион (тешиктешик) лента, магнит лента ва б. га шартли код билан ёзилган ҳолда махсус (киритувчи) қурилма ердамида машинага киритилади.

Умуман Рақамли ҳисоблаш машинаси арифметик қурилма, хотира қурилмаси, бошқариш қурилмаси ва натижа чиқарувчи қурилмадан иборат. Арифметик қурилма, асосан, қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш ва мантиқий амалларни бажариш учун, хотира қурилмаси сонлар ва командаларни саклаш учун қўлланилади. Бошқариш қурилмаси машинанинг бир меъёрда ишлашини таъминлайди. Агар машина нотўғри ишласа, уни тезда тўхтатади, машина ишини доимо назорат қилиб туради. Натижа чиқарувчи қурилма олинган натижаларни қоғозга турли қурилмалар ердамида қайд қилиб боради. Рақамли ҳисоблаш машинасида транзисторлар ва интеграл схемалар ишлатилади. Халқ хўжалигида Рақамли ҳисоблаш машинаси илмийтехник ҳисобларни бажариш, маълумотларни автоматик тарзда қайта ишлаш, жараёнларни автоматик бошқариш ва б. учун қўлланади. 20-а. 60-й. ларидан ЭҲМ термини раcм бўлди, 90-й. ларидан шахсий компьютерлар деб аталувчи ихчам ЭҲМ лар кўпроқ қўллана бошлади.