РАҚОБАТ

РАҚОБАТ — мустақил товар ишлаб чиқарувчи (корхона)лар ўртасида товарларни қулай шароитда и. ч. ва яхши фойда келтирадиган нархда сотиш, умуман иқтисодиётда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун кураш. P. кўп қиррали иқтисодий ҳодиса бўлиб, у бозорнинг барча субъектлари ўртасидаги мураккаб муносабатларни ифодалайди. Ресурсларнн етказиб берувчилар ўртасидаги Рақобат ўзларининг иқтисодий ресурсларини (капитал, ер, ишчи кучи) юқори нд/шшрда сотиш учун амалга оширилади. Ишлаб чиқарувчилар ва ресуреларни етказиб берувчилар ўртасидаги Рақобат бозор муносабатлари ривожланган, иқтисодиёт тўлиқ эркинлашган шароитда яққол намоён бўлади.

Рақобат истеъмолчилар ўртасида ҳам юз бериб, товарларни қулай ва арзон баҳоларда сотиб олишга қаратилади, яъни харидор ҳар бир сарфланган пул бирлиги эвазига кўпроқ нафлиликка эга бўлишга ҳаракат қилади, арзон ва сифатли товарни тезроқ сотиб олиш учун курашади. Рақобатда ишлаб чиқарувчилар ўртасида сарфланган харажатларга кўпроқ фонда олиш, шу фойда орқасидан қувиш натижасида товарларни сотиш доиралари, яъни қулай бозорлар, арзон хом ашё, энергия ва арзон ишчи кучи манбалари учун кураш боради. Рақобат асосида ишлаб чиқарувчиларнинг мулк эгаси сифатида алоҳидалашуви ва мустақил бўлиши, манфаатлар тўқнашуви ётади. Чунки ҳар бир мулк эгасининг ўз манфаати бўлиб, улар шу манфаатга эришиш учун интилади. Мулк эгасининг товар и. ч. ва бошқа барча соҳалардаги фаолияти шу манфаатга бўйсундирилган бўлади. Рақобат мавжуд бўлишининг яна бир шарти — бу товарпул муносабатларининг, маълум даражада ривожланган бозор тизимининг бўлишидир. Шу сабабли Рақобатнинг асосий соҳаси бозор ҳисобланади.

Янги технология жорий қилиш, талабга жавобан товар турларини тез ўзлаштириш, малакали ишчи кучига эга бўлиш ва замонавий маркетинг хизматидан фойдаланиш кабилар Рақобат курашидан ғолиб чиқиш шартига айланади. Монополия Р. га зид, чунки у товар ишлаб чиқарувчига танҳо ҳукмронликни таъминлаб, ўзаро беллашув учун шароит қолдирмайди. Рақобат кураш йўлини танлаш жиҳатдан ҳам ҳалол ва ғирром Р. га бўлинади. Ҳалол Рақобат бозордаги курашда қабул қилинган, ҳаммага мақбул усуллар б-н олиб борилади, бозор қоидаларига асосланади. Fирром Рақобатда тақиқланган ва қораланган усуллар, яъни қаллоблик, кўзбўямачилик, сўзида турмаслик, алдаш, иқтисодий жосуслик, қўпоровчилик ва ҳатто жисмоний зўравонлик каби жинояткорона усуллар қўлланилади. Бозор иқтисодиёти аслида фақат ҳалол Рақобатни тан олади. Рақобат иқтисодиётни соғломлаштириб туради. Рақобатдан жамият манфаатлари йўлида фойдаланиш ва уни назорат қилишда давлат томонидан қабул қилинадиган монополияга қарши қонунлар муҳим аҳамиятга эга.

Рақобат олиб бориш усулига кўра, нарх б-н Р. ва нархсиз Рақобатга бўлинади. Нарх б-н рақобатлашув товарлар ёки хизматларни рақибларга Караганда фойдани вактинчалик камайтириш ҳисобига арзон нархда сотишни билдиради (нархдан ташламалар, улгуржи харидорларга имтиёзлар ва б.), Нархсиз Рақобатга харидорларни эгаллаш ва сақлаб туришнинг нархларни арзонлаштириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай қонуний усуллари киради (сифатини ошириш, хизмат муддатини узайтириш, экологик тозалик, хавфсизлик ва б.) Ўз миқёсига кўра, Рақобат энг аввало 2 турга — тармоқ ичидаги ва тармоқлараро Рақобатга бўлинади. Иқгисодий адабиётларда тармоқ ичидаги Рақобатнинг 4 та шакли алоҳида ажралиб кўрсатилади. Булар эркин Рақобат, монополистах Рақобат, монополия ва олигополиятр Рақобатнинг амал қилиши учун муайян шартшароитлар мавжуд бўлиши шарт. Бу шартшароитлар фақат бозор муносабатлари қарор топган муҳитда бўлиши мумкин. Иқтисодиётда монополлашув тамойилларининг кучайиб бориши билан Рақобат чекланади. Рақобатчилик муҳитини вужудга келтириш учун давлат монополияларга қарши сиёсат олиб боради, иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича чора-тадбирлар кўради, монополияга қарши қонунчиликнн амалга оширади.

Давлатнинг Рақобатга нисбатан сиёсати унинг маърифатли, маданий кўринишлари ва қоидаларини таъминлашга йўналтирилади. Бундай сиёсат и. ч. ни такомиллаштириш, маҳсулотларни самарали тақсимлашга, техника ва иктисодий тараққиётга ёрдам беради, истеъмолчиларнинг манфаатларини химоя қилишга хизмат қилади.

Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш даврида хукумат томонидан иктисодиётда Рақобат муҳитини яратиш масаласига алоҳида эътибор берилди. Жаҳондаги барча ривожланган давлатларда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам Рақобат бўйича давлат сиёсати амалга оширилади. Шу мақсадда 1996 й. 15 мартда Молия вазирлиги ҳузурида Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди. Кейинчалик, у мустақил давлат қўмитасига айлантирилди. Ўзбекистонда Рақобат чилик муҳитини вужудга келтиришда нарх билан рақобатлашув усули танланди ва нархлар эркин қўйиб юборилди.

«Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида»ги (1992 й. 3 авг.) конунга кўра, нархларни монополлаштириш, бозорда атайлаб тақчиллик яратиш, Рақобатнинг ғирром усулларини қўллаш ман этилади. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқдарини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (1996 й. 26 апр.) қонунига асосан, ғирром Рақобатга йўл қўймайдиган механизмни яратишга ҳам алоҳида эътибор берилган. «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида» (1996 й. 27 дек.) қонунида ҳам соғлом Рақобат муҳитининг ҳуқуқий шартшароитлари таъминлаб берилган.

Аҳмаджон Ўлмасов.

Loading...