РАСАДХОНА

РАСАДХОНА, обсерватория — астрономик, геофизик, метеорологик ва б. тадқиқотлар учун махсус жиҳозланган илмий муассаса ва шу муассаса жойлашган бино. Дастлаб, объектларни кузатиш б-н шуғулланадиган жой сифатида пайдо бўлган, кейин и. т. муассасасига айланган. Ўрта асрларда Шарқда кўплаб Расадхоналар курилган (қ. Улуғбек расадхонаси). Кейинчалик (16-а. ўрталаридан) Европада Расадхоналар оптик, радиофизик ва б. асбоблар б-н таъминлана бошлади. Ўзбекистонда оптик асбоблар билан жиҳозланган Расадхона биринчи марта 1973 й. да Тошкентда Туркистон ҳарбий округи Ҳарбий топография бўлими тизимида астрономия ва физика Р. си сифатида ташкил қилинди. Унда и. т. ишлари (вақтни ўлчаш, қуёш фаоллиги, қуёш ва ой тутилиши, метеорологик, сейсмик кузатишлар ва б. ишлар) олиб борилади (қ. Астрономия институти). Р. ларда астрономик, магнит, гидрометеорологик, сейсмик ва б. кузатиш ҳамда тадқиқотлар олиб борилади. Астрономик Расадхона лардан ташқари, аэрологик Расадхона, денгиз Р. си, геофизик Расадхона, космик Расадхона, магнит Р., метеорологик Расадхоналар мавжуд.

Loading...