РАШИДОВ Носир (1936.13.1 — Жиззах тумани — 2002.12.4) — машинасозлик соҳасидаги олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1982). Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ФА акад. (1991), техника фанлари д-ри (1976), проф. (1978), Тошкент политехника ин-тини тугатган (1958), Тошкент қ. х. машинасозлиги здида муҳандис (1960 — 63), Ўрта Осиё қ. х. ни механизациялаштириш ва электрлаштириш и. т. институтида аспирант, лаб. мудири, бўлим бошлиғи (1963—92), айни пайтда Тошкент автомобильйўллар ин-тида кафедра мудири (1972—84), Жиззах политехника ин-ти ректори (1992—2002). Илмий ишлари автотранспортпоездларнинг тўғри ва эгри чизиқли ҳаракатланиши, тормозланиши ҳамда турғунлиги назариясига, пахта хом ашёсини ташишни такомиллаштиришнинг назарий масалаларига доир. Рашидов кўп звеноли тракторпоездлар ихтирочиси. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреата (1977).
Ас: Пахта хом ашёсини ташишни такомиллаштириш, Т., 1972; Кўп звеноли тракторпоездларнинг тормозланиши, Т., 1978; Кўп звеноли тракторпоездлар, Т., 1981.