РАШИДОВА Сайера Шарофовна

РАШИДОВА Сайера Шарофовна (1943.2.8, Жиззах) — кимёгар олима. Ўзбекистон ФА акад. (2000). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1993), кимё фанлари д-ри (1983), проф. (1984). Ш. Рашидовнинг кизи. Москва ун-тини тугатган (1965). Ўзбекистон ФА Кимё ин-тида лаб. мудири (1972— 79), полимерлар кимёси бўлими раҳбари (197981). Ўзбекистон ФА полимерлар кимёси ва физикаси ин-ти директори (1981 й. дан). Асосий илмий ишлари юқори молекуляр бирикмалар кимёси — полимерлар занжирида кечадиган кимёвий реакцияларга оид. Рашидова раҳбарлигида йўналтирилган кимёвий модификацияли биологик фаол полимерлар, доривор препаратлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини олиш учун юқори молекулали моддаларни танлашнинг назарий асослари, қ. х. экинлари (ғўза, шоли, қанд лавлаги ва б.) уругларини экишга тайёрлашда биологик фаол полимерларни қўллаб капсулалашнинг экологик зарарсиз технологиялари ишлаб чиқилди. Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуклари бўйича вакили (1995 й. дан). «Дўстлик» (1999), «Элюрт ҳурмати» (2003) орденлари билан мукофотланган.

Ас: Биологически активные полимерные композиции в семеноведении (ҳамкорликда), Т., 1987, Водорастворимые биологически активные полимерные системы и их применение в сельском хозяйстве, Т., 2003.

Loading...