РАСМИ, Сурхи, Таамули, Тожики — ўртапишар хўракивинобоп узум нави. Шарқий экологикгеографик навлар гуруҳига мансуб. Тожикистонда ва Сурхондарё вилоятида етиштирилади. Барглари ўртача, беш бўлмали. Гули икки жинсли. Шингили йирик, тиғиз. Ғужуми ўртача, думалоқ, оч яшил, пўсти ўртача қалин, анча қаттиқ, этдор, серсув. Таъми яхши. Меваси, куртаги бўртгандан кейин 145—150 кунда фаол ҳарорат йиғиндиси 3200—3350° бўлганда тўла пишиб етилади. Ҳосилдорлиги 120—160 ц/га. Новдалари яхши пишади. Замбуруғ касалликлари билан кам зарарланади. Янгилигида исътемол қилинади. Овқат устида ичиладиган ва шампан виноларини тайёрлашда фойдаланилади.