РАССОМ

РАССОМ (араб.) — тасвирий санъат соҳасидаги ижодкор. Қоғоз, картон, мато ва б. материалларга, шунингдек, биноларнинг девор ва шифтларига турли усулларни қўллаган ҳолда бадиий асар яратувчи санъаткор. Рассом инсон фаолияти, ҳаёти учун зарур бўлган нарсаларнинг шаклини, ҳажмини яратишга, уларни дид б-н безатишга ҳам ҳисса қўшади (яна қ. Рассомяик санъати).

Loading...