РАЦИОНАЛИЗМ

РАЦИОНАЛИЗМ (лот. ratio — ақл, ақл-идрок) — ақлни билишнинг ва кишилар хулқатворининг асоси деб ҳисобловчи фалсафий йўналиш. Иррационализм ва сенсуализмга қарама-қарши туради. 17 — 18-а. лардаги классик Рационализм (Р. Декарт, Б. Спиноза, Н. Мальбранш, Г. Лейбниц) ўрта аерлар схоластикаси ва диний ақидаларга қарши чиқиб, бутун дунёда чексиз сабаблар силсиласи ҳукмрон деган табиий тартибот гоясини илгари сурган. Рационализмга кура, илмий (яъни объектив, умумий, зарурий) билимга билишнинг манбаи ва унинг ҳақиқийлиги мезони — акл воситасидагина эришилади. Рационализм — маърифатчилик мафкураси вакилларининг фалсафий манбаларидан бири. Ислом дини илохиётида Абу Мансур Мотуридий Р. нуқтаи назаридан фикр юритган.