РАУФОВ

РАУФОВ Ёқуб (1888, Ўратепа ш. — 1974.22.1, Тошкент) — наққош уста, Ўзбекистон халқ рассоми (1963). Наққошлик ҳунарини отаси уста Рауф калондан ўрганган. Отаси бошчилигида Ўрта Осиё (жумладан, Наманган, Марғилон, Андижон, Хўжанд, Каттақўрғон, Самарқанд, Чимкент ва б.) шаҳарларидаги жамоат биноларини безашда қатнашган. 18 ёшидан мустакил уста. 1923 й. дан Р. Тошкентда яшаган.

Хонтахта, қутича, қаламдон ва б. уйрўзғор буюмларини бадиий безаган. Тошкент ўқуви. ч. бадиий к-тида даре берган. Рауфов ижодида 19-а. наққошлик мактаби анъаналарини давом эттирган, миллий наққошлик мактаблари анъаналарини уйғунлаштириб, ўзига хос наққошлик мактаби яратди, бурттириб «кундал» усулида нақш ишлашни кенг қуллади. Навоий театри (1947), Бекободдаги металлурглар маданият уйи, Тошкентдаги Навоий номидаги адабиёт музейи (1968), «Кўк гумбазлар» чойхонаси (1970), Самарқанддаги «Юлдуз» ресторани (1969) ва б. купгина жамоат биноларини безашда, Тошкент ш. (Половцев уйи, ҳоз. Амалий санъат музейи), Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги меъморий ёдгорликларни таъмирлашда қатнашди. 1937 й. дан республика ва хорижий мамлакатлар кўргазмаларида Рауфовнинг ишларидан намуналар ҳам намойиш этилган.

Ад.: Наққошлик, Т., 1973.

Loading...