РАВОН

РАВОН — илк ўрта асрлардаги Тохаристон шаҳарларидан бири. Қундуз ш. дан шим. шарқда, Ҳазрати Имом ш. ва Толиқон қишлоғи оралиғида жойлашган. 9-а. да Равон жоме масжиди бор кичик шаҳар бўлган. Равон атрофи обод, ов қилиш учун қулай жой саналган. Равон аҳолиси эски динларини 10-а. гача сақлаб келганлар. Ибн ал-Фақиҳнинг ёзишича, араблар келгунича Навбаҳор ибодатхонасининг бош коҳини Бармак Равон рустоқига эгалик қилган ва Равон аҳолиси унинг қуллари ҳисобланган. Равон рустоқининг майд. 8×4 фарсахни ташкил этган. 18-а. да Тохаристон рустоклари орасида Шаҳри Равон номи қайд этиб ўтилган.

Ад.: Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX— начала XIII вв., Т., 1996.

Loading...