РАВОНДИЙ

РАВОНДИЙ, Абу Бакр Нажмиддин Муҳаммад (?, Исфаҳон — 1206 й. дан сунг вафот этган) — форс тарихчиси. 1174—84 й. ларда Ҳамадонда фиқҳ ва хаттотликдан таълим олган. 1181—89й. ларда салжуқийлар султони Тўғрул II (1175—94) саройида хаттот, 1190 й. дан Ҳамадон амири Фахриддин Алавий уғилларининг тарбиячиси. 1206 й. Кўня ш. га кўчиб ўтган ва куп утмай вафот этган. Р. Кўня султони Ғиёсиддин Кайхусравга бағишлаб «Роҳат уссудур ва оят уссурур» («Кўнгиллар роҳати ва севинч аломати») асарида, асосан, Салжуқийлар давлатининг 11-а. бошидан 1199 й. гача булган тарихи баён қилинган. Асар охирига эса хаттотликка оид қўлланма, ов ва шахмат уйинига доир боблар ҳам киритилган. Равондийнинг бу асари — Салжукийлар давлатининг 1160—99 й. лардаги тарихи буйича асосий манбадир. 15-а. да асар турк тилига таржима килинган. 1921 й. Лондонда нашр қилинган.

Loading...