РАВШАНИЙЛАР ҲАРАКАТИ

РАВШАНИЙЛАР ҲАРАКАТИБобурийлар давлатидаги афғонларнинг диний қаршилик ҳаракати (тахм. 1560 — 1638). Уни мусулмонларнинг равшаний деган мазҳаби бошқарган (мазҳаб номи унинг асосчиси Боязид Ансорийнинг лақаби — Пир Равшандан олинган). Катта қийинчилик билан бостирилган. Равшанийлар ҳаракати бобурийларнинг ҳарбий қудратига путур етказган, афғон давлати тараққиётига катта таъсир кўрсатган ва афғонларнинг этник жиҳатдан жипслашувига ёрдам берган.

Loading...