РАВШАНЛИК

РАВШАНЛИК, ёруғлик техникасида — ёруғлик манбаининг берилган йўналиш бўйича ёруғланишини ифодаловчи катталик. Сирти бирон-бир йўналиш бўйича ёруғланаётган элементнинг Равшанлики шу элементнинг кўрилаётган йўналишдаги ёруғлик кучининг шу элементнинг танланган йўналишига тик текисликка проекцияси сиртига нисбати б-н ўлчанади. Равшанлик Халқаро бирликлар тизими СИ да кдм~2 да ифодаланади;

2) энергетикада — энергетикфотометрик катталиклар тизимида Равшанлик катталигини энергетик Р. дейилади.

Loading...