РАЙЛ

РАЙЛ (Ryle) Мартин (1918.27.9 1984) — инглиз астрономи, Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1952 й. дан), Бредфилд (Оксфорд) коллежида маълумот олган. 1939—45 й. ларда олис алоқа текширув марказида ишлаган. Кембриж ун-тида проф. (1955 й. дан). Райлнинг асосий илмий ишлари радиоастрономияга оид. 1948 й. да (Г. Смит билан биргаликда) Кассиопея юддуз туркумида космик радионурланишнинг қувватли манбаини кашф қилган; биринчилардан бўлиб галактикадан ташқаридаги радиоастрономияни космологияга қўллаган. Райл тадқиқотларининг галактика радиотузилишида аҳамияти катта. Нобель мукофоти лауреати (1974; Э. Хьюиш билан ҳамкорлиқца).

Loading...