РАЙТ

РАЙТ (Wright) Франк Ллойд (1869.8.6, РичлендСентер ш., Висконсин штати — 1959.9.4, Тейлизин — Уэст ш. Аризона штатидаги) — америкалик меъмор. Чикагодаги меъморлар Ж. Силисби (1887) ва Л. Салливен (1888) устахоналарида таълим олган. Қурилиш материаллари ва қурилмаларнинг манзара билан уйғунлашувидаги шаклларнинг ўзига хос мутаносиблигини кўрсатиш Райт ижодининг асосини ташкил этди. Қурилиш ишларида меъморий талаблардан, иншоот қурилиш шартлари ва мақсадларидан рационал ва максимал фойдаланишни талаб этди. Дастлаб кичик турар жойлар меъморлиги билан шуғулланиб, кейинчалик бино ва иншоотлар лойиҳасини яратган (Буффалодаги «Ларкин» фирмаси, 1905; Токиодаги «Империал» меҳмонхонаси, 1916—22; «Шаршара устидаги уй», Пенсильвания штати, 1936; Нью-Йоркдаги Гуггенхейм музейи, 1956—59 ва б.). Р. лойиҳаларининг Берлинда утказилган кўргазмаси (1910) Европа меъморлиги ривожига туртки бўлди. 30-й. ларда Райт органик архитектура асосчиси ва етакчи устасига айланди. 20-а. меъморлигининг шаклланиши ва ривож топишида Райт ижодининг таъсири катта бўлди.

Ас: Будущее архитектуры, М., 1960.

Ад.: Гольдштейн А. Ф., Ф. Л. Райт, М, 1973.

Loading...