РАЗЗОҚОВ

РАЗЗОҚОВ Ҳошимжон (1916, Андижон вилояти Кўнчи қишлоғи — 1982.15.3, Андижон) — адабиётшунос. Филол. фанлари д-ри (1972), проф. (1973). Тошкент Педагогика ин-тини тугатган (1941). Андижон педагогика ин-ти ўқитувчиси (1952—54), ўзбек адабиёти кафедраси мудири (1954—82). Асосий илмий иши ўзбек халқ оғзаки ижодида сатира ва юмор мавзуида. Завқий, Ҳайратий, Оразий каби шоирлар асарларини нашр эттирган («Завқий», 1955; «Оразий», 1959). Халқижодини, хусусан, Фарғона воҳасида тарқалган фольклор намуналарини тўплаган, нашрга тайёрлаган, ўрганган («Латифалар», 1965; «Гулёр» қўшиклар тўплами, 1967). «Фарғона чашмалари» шеърлар тўплами (1962) ва «Нодира» пьесасини ёзган.

Loading...