РЕАКТИВ КУЧ

РЕАКТИВ КУЧ, реактив тортиш кучи — реактив двигатель соплосидан чиқаётган газ оқимининг реакция (итариш) кучи. Реактив куч двигателнинг ички ва ташқи сиртига таъсир қилаётган кучларнинг тенг таъсир этувчиси ҳисобланади. Двигатель ташқи сиртининг ҳар бир элементи (dS юзаси)да атмосфера босими, ичида эса атмосфера босимига нисбатан катта бўлган двигатель иш жисми (газ)нинг босими мавжуд. Реактив куч сопло ўки бўйлаб, газ оқимининг тезлик векторига қарама-қарши йўналган бўлади. Реактив кучдан техникада, хусусан, космонавтикада кенг фойдаланилади.

Loading...