РЕАКЦИЯ

РЕАКЦИЯ (ре… ва лот. actio — ҳаракат) —1) (психологияда) — инсон ва унинг тана аъзолари томонидан муайян ташқи ва ички қўзғатувчиларга нисбатан қайтариладиган жавоб ҳаракати. Реакция таассурот, қўзғатгич, қандайдир таъсир этишнинг жавоби сифатида пайдо бўлувчи ҳиссий ҳолат, жараён ёки ҳаракатдир. Ҳар қандай Реакция ўз кечишининг шакли, тезлиги каби хусусиятлари билан тавсифланади. Оддий психик Реакция вақти 100 дан 250 миллисекундгача бўлиши мумкин. Реакция тавсифларининг ўзгариши психометрия соҳасини вужудга келтирди. Психология ва унга ёндош фанларда таснифлаш асосида ётувчи аломатларга боғлиқ тарзда Реакция хулқий, физиологик, ҳиссий, ихтиёрий, ихтиёрсиз каби турларга ажратилади; 2) кимёвий, физик ёки биологик таъсир йўли билан текширишлар ўтказиш (к,. Кимёвий реакциялар, Вассерман реакцияси);

3) умри тугаган ижтимоий тартибларни сақдаб қолиш ва мустаҳкамлаш мақсадида ижтимоий тараққиётга зўр бериб қаршилик кўрсатиш.

Loading...