РЕАЛЬГАР

РЕАЛЬГАР (араб. — рахж алхар — гор чанги, кон чанги) — сульфидлар синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи AsS. Кристаллари моноклин сингонияли, қисқа ва узун (5 см гача) призмали, игнасимон. Таркибида 70,1% As бор. Ранги оловсимонқизил, пуштисариқ. Қаттиклиги 1,5—2. Зичлиги 3400 — 3600 кг/м3. Ўта мўрт. Смоласимон ялтироқ, ёғли. Қуёш нури таъсирида парчаланиб аурипигмент (As2S3)ra айланади. Паст ҳароратли гидротермал конларда аурипигмент ва марказит, баъзан киноварь ва олтин билан бирга, иссиқ булоклар ёткизиклари ва сольфатарларда, сидерит конкрециялари, қумгилли ётқизикларда учрайди. Реальгар маргимуш рудалари таркибига киради. Локбўёқ саноати, пиротехника, шишасозлик ва б. да ишлатилади. Конлари Закавказье, АҚШ, Япония, Греция ва б. жойларда бор.