РЕАЛИЗМ

РЕАЛИЗМ (лот. realis — моддий, ҳақиқий) — фалсафий йўналиш. Унга кўра, онгдан ташқаридаги мавжуд реаллик гўё идеал объектларнинг мавжудлигидан (Платон, ўрта аср схоластикаси) ёки субъект, билиш жараёни ва тажрибага боғлиқ бўлмаган билиш объектидан (20а. фалсафий Реализми) иборатдир. Ўрта аср Р. и универсалийлар (умумий тушунчалар) реал ва онгга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд деб уқтирган (қ. Номинализм). Ҳоз. замон фалсафасида реалистик оқимлар устуворлик қилади. Замонавий Реализмнинг муҳим йўналишлари: тарихий материализм, неореализм, неотомизм ва янги онтология ҳисобланади. Янги онтологиянинг мазмунини метафизик Реализм ташкил этади. Таҳлил марказида реаллик бизга қандай берилган ва уни биз қай даражагача била оламиз деган масала туради. Ҳоз. замон Реализм ига феноменология ва экзистенциализм муҳим ҳисса қўшяпти.

Loading...