РЕЧИТАТИВ

РЕЧИТАТИВ (итал. recitare — овоз чиқариб ўқимоқ) — оддий ёки бадиий нутк, интонациясн ва ритмикасини ифодалашга асосланган вокал мусиқа тури. Одатда, Речитатив матн тузилишини акс эттириб тугал мусиқа шаклини ташкил этмайди. Унинг келиб чиқиши халқмусиқий эпик жанрлари (достон, қиссахонлик каби) билан боғлиқ. Композиторлик ижодиётида Речитатив аввало опера жанрида кенг қўлланилади. Унинг имкониятлари, шунингдек, кантата, оратория, романс ва б. жанрларда ўз аксини топган. Ўзбек мусиқа меросининг достон, катта ашула, рамазон, зикр, марсия каби жанрларида Речитатив унсурлари устувор ўрин тутади. Ўзбек композиторлари яратган мусиқали драма, опера ва б. асарларнинг етук намуналарида достон, катта ашула каби жанрларга хос Речитатив хусусиятлар ҳам учрайди.

Loading...