
РЕДУКЦИЯ
РЕДУКЦИЯ (лот. reductio — орқага қайтариш, қайтиш; қисқариш, камайиш) (биологияда) — 1) аждодларда (филогенетик Редукция) ёки индивидуал ривожланишнинг дастлабки даврларида яхши ривожланган органлар ёки структураларнинг тўлиқ ривожланмаслиги (онтогенетик Редукция) ёки бутунлай йўқолиб кетиши. Mac, ғорларда яшайдиган баъзи ҳайвонлар кўзининг атрофията учраши, баъзи сувўтлар илдизининг, айрим ўсимликларда паразитлик қилувчи шумғия баргларининг йўқ бўлиб кетиши ва б. ;
2) мейоз натижасида ҳужайраларда хромосомалар сонининг камайиши.