
РЕФЛЕКС
РЕФЛЕКС (лот. refl exus — орқага қайтган, шуъла) (тасвирий санъатда) — рангтасвир (баъзан графика)да бирор нарсадан қайтган ранг ва нур шуьласи; нарсаларга уни ўраб турган объектлар (қўшни нарсалар, осмон ва ҳ. к.)дан қайтаётган нурнинг акси тушишидан ҳосил бўлади. «Рефлекс» терминини ҳам натуранинг ўзига; ҳам унинг тасвирига бирдай қўллаш мумкин. Рефлекснинг аниқ ва нозик ифодалаш билан ҳажмни, ранглар бойлигини ва тасвирланаётган натуранинг тусларини уларнинг ўзаро мураккаб муносабатларида яратишга эришилади.