РЕФЛЕКТОР

РЕФЛЕКТОР (лот. refl ecto — букаман, қайтараман) — 1) ёруғлик, товуш, иссик/шк тўлқинлари, гидростатик, электромагнит энергия оқимлари йўналиши ва жадаллигини, шунингдек, қайишқоқлик хоссасига эга булган каттик, жисмлар харакати йуналишини ўзгартириш учун мўлжалланган қайтаргич қурилма; Р. нинг қайтарувчи сирти бир ёки бир неча кўзгудан иборат. Тўлқинлар ёки оқимларни туплаш учун Рефлектор сирти ботик, (сферик, параболоидал ва б.) бўлиши лозим. Рефлектор акустика, радиотехника (антенна), уйрўзғорда ишлатилади; 2) астрономия да — кўзгули объектив билан жихрзланган телескоп. Р. да тасвир окуляр орқали кузатилади, бошқа ёруғлик қабул қилувчи қурилма билан суратга олинади ёки қайд қилинади. Рефлекторда асосий кўзгудан ташқари абберация ҳодисасини камайтирадиган қўшимча кўзгу ёки линза ҳам бўлиши мумкин. Рефлекторда юлдузлар, сайёралар, Қуёш ва б. нинг тасвири асосий ботиқ кўзгуда ва қўшимча қавариқ ёки ясси кўзгуларда ҳосил бўлади. Рефлекторнинг Ньютон, Кассегрен, Грегори ва б. тизимли турлари бор (раcмга к,.). Дунёдаги энг катта Рефлектор асосий кўзгусининг диаметри 6 м (Россия). Ўзбекистон ФА Астрономия ин-тидаги Рефлектор кўзгусининг диаметри 1,5 м.

Prev Article

РЕФЕРИ

Next Article

РЕФОРМИЗМ