РЕГБИ (Англиянинг Регби шаҳарчаси номидан) — спорт ўйини. 2 жамоа (ҳар бири 15 кишидан) уз. 27—29 см бўлган тухумсимон шаклдаги тўп билан Нсимон дарвозали махсус майдончада (катталиги 95—100×65—68 м) ўйнайди. Ўйин (40 мин. дан 2 тайм давом этади)дан мақсад — тўпни бир-бирига қўлда (орқага) ёки оёқца (хохлаган йўналишда) ошириб, уни рақиб майдонидаги дарвоза чизиғи орқасига тушириш ёки дарвозага киритишдан иборат. Рақибни ушлаб ёки елка б-н туртиб йиқитиб, унга халақит бериш мумкин. Ўйин қоидаси бузилганда «олишув» — тўп талашиш белгиланади. Кўп очко тўплаган жамоа (тўпни ерга тегизиш — 4 очко, тупни дарвозага киритиш — 3 ёки 2 очко) ютган ҳисобланади. Бу уйин Кад. Хитой ва Қад. Римда тарқалган. Замонавий Регби уйини 1823 й. да Англияда пайдо будди. 1888 й. да Регби бўйича халқаро мусобақа ўтказилди. 1900, 1908, 1920, 1924 й. да Регби Олимпиада ўйинлари дастурига киритилди. Р. Халқаро ҳаваскорлар федерацияси FLRA (1934 й. тузилган)га 40 дан ортиқ мамлакат аъзо. 1960 й. дан FLRA Кубоги (норасмий жаҳон чемпионати) ўтказилади.
Регби спорти Ўзбекистонда 1969 й. «Локомотив» жамияти ҳузурида вужудга кедди. 1970—71 й. ларда Тошкент политехника ин-тида Регби чилар жамоаси ташкил қилинди. 1982—91 й. ларда Регби буйича Жонибеков кубоги мусобақалари ўтказилди. Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақалар (1988, Буюк Британия, 1989, Корея Республикаси)да иштирок этди. Ўзбекистон Регби федерацияси (2001 й. қайта тузилган) Осиё федерацияси — ARFU нинг аъзоси. Мамлакатимизда Регби бўйича 50 га яқин спорт устаси, 200 га яқин спорт усталигига номзод бор.