РЕГИСТОН АНСАМБЛИ

РЕГИСТОН АНСАМБЛИ — Самарқанднинг Регистон майдонида 3 Мадраса (Улуғбек мадрасаси, Тиллакори Мадраса, Шердор Мадраса) дан иборат меъморий мажмуа. Дастлаб Улуғбек мадрасаси (1417—20) бунёд этилиб, кейинчалик қаршисига — майдон шарқига Улуғбек хонақоҳи (1424), шим. га Мирзойи карвонсаройи, жан. га Алика Кўкалдош Жума маежиди (1430) курдирган, ёнида эса ёғочдан хотамкори услубида маежиди Муқатта ва Абусаид мадрасаси қурилган. 15-а. нинг 20—40й. ларида Регистон ҳашаматли меъморий ансамблга айланган. 17-а. да Самарқанд ҳокими Ялангтўш Баҳодир вайрона ҳолатдаги Улуғбек хонақоҳи ўрнига Шердор Мадраса (1619—1635/36)ни, Мирзойи карвонсаройи ўрнига Тиллакори мадрасамасжиди (1646/47 — 1659/ 60) ни қурдирган. Регистон ансамбли ўзининг ранг-баранг кошинкори безаклари; нақшинкори пештоқлари, улкан гумбазлари билан Ўрта Осиё меъморлигининг ноёб ёдгорлиги ҳисобланади.

Loading...