РЕГИСТОН

РЕГИСТОН (форс, қумлоқ жой) — Эрон тоғлигининг шарқий қисмидаги қумли чўл. Афғонистон жан. да. Ғарбий ва шим. чеккасидан Ҳилманд дарёси оқиб ўтади. Жан. дан Чоғай тоғлари, шарқдан Макрон тоғлари тармокдари ўраб туради. Уз. 400 км, кенглиги 200 км гача. Майд. 40 минг км2 чамасида. Регистон шарқцан (1500 м) ғарбда (800 м) пасайиб борувчи текисликдир. Жўякли катта қум майдонлари, кўчиб юрувчи барханлар бор. Иқлими континентал, қуруқ, субтропик иқлим. Йиллик ёғин 100 мм чамасида. Ўсимлик сийрак. Тоғ этаклари ҳамда дарё водийларида воҳа ва тўқайзорлар бор. Яйловларда қўй, эчки, туя боқилади.

Loading...