РЕЖА

РЕЖА — 1) бирор ишни ёки муайян дастурни тартиби билан ўз вақтида бажариш учун олдиндан белгилаб олинган аниқ ёки тахминий мўлжал (Мас, маъруза Р. си);

2) муайян нарсани кўриб чиқиш, ёндашиш усули, нуқтаи назар, белгили тартиб;

3) қилинаётган ишнинг тўғри чиқиши учун тортилган ип, сим, чизиқ ва ш. к.

4) иқтисодиётда — хўжалик субъекти, бошқарув тизимининг айрим бўғинлари фаолиятининг дастури. Ички и. ч. режаси (Мас, фирманинг ички Режаси) (қ. Бизнес режа), халқ хўжалиги (умумдавлат) Режаси, регионал ва тармоқ Режалари, жорий (1 й. гача бўлган) ва истиқбол Режалар фарқданади. Яна қ. Режалаштириш.