РЕКОНКИСТА

РЕКОНКИСТА (испанча Reconquista, reconquistar — жанг билан қайтариб олмоқ) — араблар (аниқроғи маврлар) босиб олган ҳудудларни Пиренеи я. о. туб аҳолиси томонидан 8—15-а. ларда жанг билан кайтариб олиниши. Реконкиста 718 й. даги Ковадонга жанги билан бошланган. 1212 й. ЛасНавасдеТолоса жанги ҳал килувчи аҳамиятга эга бўлган. 13-а. ўрталарига келиб, араблар қўлида фақат Гранада (Ғарнота) амирлиги (1492 й. қулаган) қолган, холос. Реконкиста урушдан хароб бўлган ерларга аҳолини кўчириш ва иқтисодий жиҳатдан ўзлаштириш билан бирга қўшиб олиб борилган. Р. Пиренеи я. о. даги давлатларнинг иқтисодий ва сиёсий тараққиётига катта таъсир кўрсатган.

Prev Article

РЕКЛАМА