РЕКОНСТРУКЦИЯ

РЕКОНСТРУКЦИЯ (ре… ва лот. constructio — қурилиш) — 1) мавжуд нарса (корхона, шаҳар, бино)ни яхшилаш, амалий аҳамиятини ошириш, такомиллаштириш мақсадида тубдан қайта қуриш;

2) қолдикларига, ёзма манбаларга асосланиб, бирор нарса (Мас, меъморий ёдгорлик) қиёфасини, дастлабки кўринишини тиклаш, қуриш. Реконструкция чизма, раcм, тасвир, лойиҳа ва ҳ. к. орқали амалга оширилади. Ёдгорликларнинг илмий Реконструкцияси унинг кейинги реставрацияенга боғлиқдир.

Next Article

РЕКТОР