РЕКТОР (лот. rector — бошқарувчи, раҳбар) — олий ўқув юрти, диний семинария раҳбари. Уйғониш даврида Европада кўп синфли мактабларнинг асосий ўқитувчиси ва мудири Ректор деб аталган. Францияда ўқув юрти («академия») раҳбари ҳам Ректор дейилади.
Ўзбекистонда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш интларининг ҳам раҳбари. Олий ўқув юрти ва малака ошириш ин-ти Ректор лари шу олий ўқув юрти ва малака ошириш ин-ти мансуб бўлган вазирлик ва ташкилот томонидан тайинланади. Ректор ликка илмий даража ва унвони бўлган ҳамда катта иш тажрибасига эга шахслар тайинланади. Ректор олий ўқув юрти ва малака ошириш ин-тидаги таълимтарбия, ўқув ҳамда илмий ишларни бошқаради. Ўқув режаси ва дастури ҳамда и. т. ишлари режасининг бажарилишини назорат қилади. Олий ўқув юртини тамомлаган ёш мутахассисларнинг халқ хўжалиги соҳаларига тақсимланишини бошқаради. Ўқитувчипроф. лар таркиби, ўқув машғулотлари жадвали, олий ўқув юрти ички тартибқоидалари ва б. ни тасдиқлайди. Ректор корхона ва ташкилотлар билан и. т. ишлари бажарилиши бўйича меҳнат шартномалари тузади, инженертехник ва раҳбар ходимларнинг малакасини ошириш куреларини келишув асосида ташкил қилади. Ўзи Ректорлик қилаётган олий ўқув юрти ёки малака ошириш инти илмий кенгаши раиси ҳисобланади ва унинг қарорларини тасдиқлайди.