РЕЛЬЕФ

РЕЛЬЕФ (франц, relief, лот. relevo — кўтараман) (географияда) — ер юзаси, океан ва денгиз тубидаги ташқи кўриниши, ўлчамлари, келиб чиқиши, ёши ва ривожланиш тарихига кўра турлитуман нотекисликлар: тоғ, текислик, паеттекислик, адир, ясситоғ, тепалик, қир, водий, ботиқ, сойлик, жарлар ва б. пастбаландликлар мажмуи. Рельеф катталигига кўра қуйидаги тоифаларга ажратилади: мегарельеф (материк дўнгликлари, океанлар туби), шунингдек, бир қадар кичикроқ бўлган шакллар (тоғ системалари, текисликлар); макрорельеф (тоғ тизмалари, тоғлар оралиғидаги ботиқлар, қирлар, пасттекисликлар); мезорельеф (жарликлар, сув ости канъонлари, тепаликлар); микрорельеф (карст чуқурликлари, жарлар, дўнг тепа, дашт тепаликлари ва б.); н а н о рельеф (жуда кичик чуқурчалар, дўнгчалар ва б.). Бу бўлиниш шартли равишда ажратилган. Муҳим орографик бирликларни тавсифловчи Рельефнинг ташқи ёки морфографик белгилари, шунингдек, унинг миқдорий хусусиятлари Рельефни комплекс баҳолаш учун ҳар доим ҳам ишончли асос бўла олмайди, чунки бир хил ташқи кўринишга эга шаклларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши турлича бўлиши мумкин.

Рельеф эндоген (ички) ва экзоген (ташки) кучларнинг биргаликда ҳамда мунтазам ўзаро таъсири натижасида вужудга келади. Шунингдек, Ер юзасининг шаклланишига гравитация жараёнлари, инсон фаолияти ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Эндоген жараёнлар (Ер пўстининг тектоник ҳаракатлари) таъсири натижасида нисбатан йирик микёсдаги — куру клик, денгиз ва океанлар тубида структурали Рельеф шакллари ҳосил бўлади. Йирик Рельеф шаклларининг вужудга келиши (сайёравий масштабда), шунингдек, космик кучлар — Ернинг айланиши, ҚуёшОй тортилиши ва б. билан ҳам боғлиқ. Экзоген кучлар (оқар сувлар, денгиз тўлқинлари, шамол ва ҳ. к.) одатда, нисбатан майдароқ Рельеф шаклларини юзага келтиради, йирик масштабли Рельефларни емиради, пасайтиради, майда шаклларга бўлиб юборади, пастқам жойларни нураш маҳсулотлари б-н тўлдиради. Эндоген кучлар натижасида юзага келган Рельеф шакллари морфоструктуралар таркибига киритилади. Уларда Ер пўстининг геологик структураси (тузилиши) аниқ ифодаланади. Рельеф даги катламлар горизонтал ётган платформали геологик структураларга текислик худудлар, бурмали структураларга тоғли ўлкалар тўғри келади. Рельефнинг нисбатан майда, асосан, экзоген жараёнлар таъсирида вужудга келган шакллари (даре водийлари, жарликлар, барханлар, қатор тепалар ва б.) морфоскулыпуралар сифатида ажратилади.

Рельефнинг келиб чиқиши ва шаклланишини геоморфология фани ўрганади. Рельефни ўрганиш натижаларидан бир қатор масалалар: мелиорация, муҳандисликтехник изланишлар, фойдали қазилмаларни қидириш ва ҳ. к. да фойдаланилади. Қуруклик ва океанлар туби Рельеф цақида Ер мақоласига қ.

Loading...