РЕНИЙ

РЕНИЙ (лот. Rhenium) , Re — Менделеев даврий системасининг VII гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 75; ат. м. 186, 207. Р. табиатда икки изотоп ҳолида учрайди; бири — барқарор изотоп 185Re (37,07%) ва иккинчиси — кучеиз радиактив изотоп l87Re(62,93%, Ту^Ю11 й.)дир. Рений элементини В. ва И. Ноддаклар 1925 й. да колумбит минералидан топдилар. Рений номи Германиядаги Рейн дарёсининг лот. номи (Rhenus^aH олинган. Р. Ер пўстининг масса жиҳатидан 710~8% ини ташкил этади. У тарқоқ элемент, кўпинча молибден, вольфрам, тантал, платина, мис рудаларида, айниқса, молибденит минералида кўп.

Рений оч кулранг оғир металл, суюкланиш траси 3180°, кайнаш траси 5900°, зичлиги 21,03 г/см3. Р. оддий трада ҳавода ўзгармайди, суюлтирилган кислоталар билан реакцияга киришмайди. Ҳавода юқори трада қиздирилса, унинг бир неча оксидлари (ReO3, Re2O7) ҳосил бўлади. Ренийнинг ўз бирикмаларидаги валентлиги —1 дан +7 гача. Ренийнинг валентлиги 4, айниқса, 7 бўлганида барқарор бирикмалар ҳосил бўлади. Рений қиздирилганида олтингугурт ва галогенлар билан бирикади, водород билан бирикмайди, у водородни ютиши мумкин. Концентрланган HCI, HF ва H2SO4 да эрийди. Ренийнинг фторидлари (ReF7, ReF6, ReF5,) Р. га фтор таъсир эттириб олинади. Ренийнинг хлориди ReCI5, металл Ренийга хлор таъсир эттириб ҳосил қилинади. Ренийнинг 3 та оксиди маълум: ReO2 — қора тусли, ReO3 — қизил ва кўк тусли, Re2O7 — сариқ тусли кристалл модда. Рений (VI) оксид ReO3 ва рений (УП)оксид ReO7 — кислотали оксидлар жумласига киради. ReO3 га мувофиқ келадиган кислота H2ReO4 олинган эмас; лекин унинг беқарор тузлари маълум. Re2O7 га мувофиқ келадиган перренат кислота HReO4 фақат сувдаги эритма ҳолида мавжуд. Бу эритма рангеиз, Перренат кислотанинг барқарор тузлари (Мас, KReO4NH4ReO4) маълум.

Ренийнинг паст валентли (+1, +2) бирикмалари ниҳоятда беқарор бўлиб, фақат кучли қайтарувчилар иштирокида ҳосил бўлади. Ренийнинг ReS2 ва Re2S7 таркибли сульфидлари олинган.

Рений комплекслар ҳосил қилишга ниҳоятда мойилдир. У ҳар қандай валентли ҳолатда ҳам комплекслар ҳосил қила олади. Mac, ReCl5 ни концентрланган НС1 га солинса, H2[ReCl6] таркибли комплекс ҳосил бўлади.

Рений аммоний (ёки калий) перренатни ёхуд Рений оксидларини водород оқимида қайтариш йўли билан олинади. Ундан ташқари, Рений галогенидларини юқори традавольфрам симда парчалаб ҳам соф Рений олиш мумкин.

Рений электротехника, кимё технологияси, вакуум техникаси ва б. соҳаларда кенг қўлланади. Таркибида Рений бўлган катализаторлар аммиак ва метанни оксидлаш, этиленни гидрогенлаш каби реакцияларни тезлаштиради. Рений турли аниқ асбоблар ясашда, металларнинг сиртини крплашда ишлатилади.

Loading...