РЕНТГЕН

РЕНТГЕН (Rontgen) Вильгельм Конрад (1845.27.3, Леннеп, Дюссельдорф яқинида — 1923.10.2, Мюнхен) — немис физиги. Цюрихдаги (Швейцария) Олий техника мактабида ўқиган (1865 — 68). Вюрцбург (1870 й. дан) ва Страсбург (1872 й. дан) ун-тида ишлаган. Хоэнхеймдаги Олий қ. х. мактаби (1875 й. дан), Страсбург ун-ти (1876 й. дан), Гисен ун-ти (1879 й. дан), Вюрцбург ун-ти (1888 й. дан, 1894 й. дан ректор). Мюнхен ун-ти (1900 20) проф. Рентген янги нурланишни кашф қилиб, уларни «Хнурлар» деб атади (1895) (кейинчалик бу нурлар рентген деб атала бошланди). Рентген нурлари тиббиёт, фан ва техниканинг турли соҳаларида кенг қўлланила бошланди. Рентген биринчи рентген трубкасини яратди. 1897 й. дан бошлаб у кристалл арнин г пьезоэлектр ва пироэлектр хусусиятларини ўрганган, кристаллардаги электр ва оптик ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаган, ҳаракатдаги муқитлар электродинамикаси масалалари билан шуғулланган. Рентгеннинг магнетизм бўйича тадқиқотлари X. А. Лорентц электрон назариясининг яратилишида катта аҳамиятга эга бўлган. Рентген физиклар ичида дунёда биринчи бўлиб Нобель мукофотига сазовор бўлган (1901).

Loading...