РЕНТГЕНОЛОГИЯ

РЕНТГЕНОЛОГИЯ (рентген ва …логия) — тиббиёт соҳаси; аъзолар ва системалар тузилиши ҳамда функцияларини текширишда, касалликлар рентгенодиагностикасида рентген нурларидан фойдаланиш масалаларини ўрганади. Рентгенология рентген нурлари кашф этилиши билан юзага келган. Рентгенология одам морфологияси, физиологияси ва патологиясига оид бир қанча масалаларни ишлаб чиқишда, шунингдек, соғлиқни сакдашни амалий ривожлантиришда муҳим роль ўйнади. Рентгенологик метод касалликларни аниқлашда етакчи усуллардан ҳисобланади (қ. Рентгенодиагностика). Р. нинг 20-а. нинг иккинчи ярмидаги ривожи фан ва техника тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ. Ҳоз. Рентгенология олдида тиббиёт соҳасидаги рентген техникасини ва касалликларни текшириш методикасини такомиллаштириш, касалликларни рентген нурлари билан аниқлаш назариясини ривожлантириш, турли органларнинг рентгенограммаси ва флюорограммасини ҳосил қиладиган автоматик қурилмаларни яратиш, ангиография ва лимфографияни ривожлантириш, электрорентгенографияни амалда татбиқ этиш, беморларни рентгенологик текширишдан ўтказишда уларни рентген нурларидан муҳофазалашни кучайтириш каби муқим масалалар турибди.

Рентгенология билан радиология тарихан ўзаро жипс боғланган бўлиб, бу боғликлик, Мас, интлар, илмий жамиятлар, журнал ва б. (рентгенорадиология тарзида) номланишида ўз аксини топган. Кўпгина мамлакатларда Рентгенология маъносини «радиология» термини ишлатилади. Рентгенология фани тиббиёт интларининг Рентгенология ва радиология кафедраларида ўқитилади.

Ўзбекистонда илк бор 1921 й. Ўрта Осиё ун-ти тиббиёт ф-тида рентген кабинета, 1923 й. дан бу кабинет негизида алоҳида Рентгенология бўлими ташкил этилди. Кейинчалик биринчи ўзбек рентгенологияларидан 3. Эгамбердиев, С. Носиров ва б. шу соҳада фаолият кўрсата бошладилар. 1958 й. Тошкентда Ўзбекистон Рентгенология, радиология ва онкология и. т. института ташкил этилиши, ТошТИ, СамТИ, Педиатрия тиббиёт инти, Андижон тиббиёт инти, Республика врачлар малакасини ошириш ин-тида Рентгенология кафедраси очилиши муносабати билан Рентгенология фани ривожланди. Бунда Ж. М. Абдурасулов, Ж. Н. Махсумов, Ш. Мирғаниев, А. Р. Мансуров, К. Отабекова каби олимларнинг хизмати катта.

Ад.: Илёсов Т. Н., Клиник радиология асослари, Т., 2002.

Loading...