РЕПЕЛЛЕНТЛАР (лот. repellens — ўзидан қочирувчи, қайтарувчи) — пестицидлар гуруҳига кирадиган кимёвий препаратлар. Ҳашаротларни улар озиқланадиган ўсимликлардан, шунингдек, ҳайвонлар ва одамлардан қочиришда қўлланилади. Репеллентлар, асосан, қ. х. ўсимликларини зараркунандалардан, одамларни ва ҳайвонларни қон сўрувчи хашаротлардан ҳимоя қилишда ишлатилади. Ҳайвонлар ва ўсимликлардан олинган Репеллентлар (ҳидли ўтлар, ўсимлик мойлари ва б.)дан қадимдан фойдаланиб келинган. Ҳозир амалиётда, асосан, узок, муддат таъсир этадиган кимёвий (синтетик) препаратлар — оддий ва мураккаб эфирлар, спиртлар, альдегидлар, эфир мойлари ва б. қўлланилади. Репеллентлар ҳашаротларнинг ҳид сезиш, санчишсўриш органларига таъсир этиб, уларни издан чиқариш, шунингдек, ўсимликларнинг ҳашаротларни жалб этадиган ҳидларини йўқотиш (Мас, лимон мойи) асосида таъсир кўрсатади. Репеллентлар иссиқ қонли ҳайвонлар учун кам заҳарли қисобланади ва шунинг учун амалда кенг қўлланилади.