РЕПЛИКАЦИЯ, редупликация (replico — қайтариш) — нуклеин кислоталарнинг ўз-ўзидан ҳосил бўлиш жараёни, Репликация туфайли генетик ахборотнинг аниқ кўчирилиши ва наслга утиши таъминланади. Репликация механизмининг асосида ДНК молекуласининг ДНК матрицаси (қолипи) да ёки РНК молекуласининг РНК матрицасида ферментатив реакциялар ёрдамида синтезланиши ётади. Бу реакцияларни амалга оширадиган ферментлар орасида 1 сек. да 1000 тагача нуклеотидни синтезлайдиган (бактерияларда) ДНК полимераза ферменти муҳим ўринни эгаллайди. ДНК молекуласи ярим консерватив хусусиятга эга, янги ҳосил бўлаётган 2 та ДНК молекуласидаги занжирларнинг бири «эски», бошқаси «янги» бўлади. Репликация бирлиги реплик о н ҳисобланади. Термин Ф. Жаков ва С. Бреннер томонидан таклиф қилинган. Прокариотлар геноми, одатда, битта, эукариотлар геноми жуда кўп репликонлардан ташкил топган. Тирик организмларда in vivo шароитида борадиган Репликация ўта аниқ жараён ҳисобланади. Нуқгали мутацияларни вужудга келтирадиган хатоликлар жуда кам бўлиб, авлодга нисбатан ҳар бир нуклеотид учун 10’ дан юқори бўлмайди. Эукариотларда Репликация бирмунча секин (секундига 100 нуклеотид), аммо бир вақгнинг ўзида бир ДНК молекуласининг бир неча нуктасида амалга ошади. Репликацияни хромосомалар сонининг 2 баравар ортиши ҳам дейилади. Бу жараён асосида ДНК Р. си ётади.