
РЕПРОДУКЦИЯ
РЕПРОДУКЦИЯ (ре… ва лот. produco — яратаман) — 1) тасвирлар (тасвирий санъат асарлари, босма матн, харита, ҳужжатлар, фотосуратлар ва б.) ни фотография ёки полиграфия усулида ҳосил қилиш;
2) полиграфия усулида ҳосил қилинган сурат, раcм, фотосурат ва б. Асл нусханинг барча хусусиятлари аниқ ҳосил қилинадиган Репродукция факс и мал Репродукция деб аталади;
3) психологияда — хотирада қолган нарсани аниқ яратиш жараёни;
4) биологияда — организмнинг ўзига ўхшаш организмларни яратиши, кўпайиши.