РЕШТ — Эрондаги шаҳар. Гилон остонининг маъмурий маркази. Аҳолиси 418 минг кишидан зиёд (1990-й. лар охири). Автомобиль йўллари орқали Теҳрон ш. ва Каспий денгизи соҳилидаги рнлар б-н боғланган. Ипакчилик маркази (14-а. дан). Тўқимачилик, озиқ-овқат (жумладан, тамаки, чой), ёғочсозлик, электротехника, ойнашиша саноати корхоналари бор. Ҳунармандчилик (металл, ёғоч ўймакорлиги, бадиий каштачилик) ривожланган.