РЕСУРСЛАР

РЕСУРСЛАР (франц. ressource — ёрдамчи восита) — пул маблағлари, бойлик, захира, имкониятлар; давлат бюджетида даромад манбалари, табиий, иқтисодий, меҳнат, валюта ва бошқа Ресурслар бўлиши мумкин. Кенг маънода — жамият ҳаётида и. ч. ни таъминлашнинг воситалари, манбаларини ифодалайдиган иқтисодий Ресурслар муқим ўриндатуради. Иқтисодий Ресурслар табиий (хом ашё, сув, ўрмон P.), меҳнат («инсон капитали»), айланма маблағлар (материаллар), ахборот, молия (пул капитали) Р. ига бўлинади. Top маънода — иқтисодий P. хўжалик фаолиятида фойдаланиладиган, шу жумладан, юқорида санаб ўтилган Ресурсларни ҳам қамрайдиган омиллар мажмуини билдиради. Ресурслар тикланадиган, яна қайта ҳосил қилиш мумкин бўлган (иш кучи, жиҳозускуналар) ва тикланмайдиган (Мас, хом ашёлар — нефть, кўмир, газ, рудали конлар) Ресурсларга ҳамда и. ч. ва маҳсулот истеъмоли чиқиндилари бўлган иккиламчи Ресурсларга (дастлабки ишлатишдан кейин и. ч. да асосий хом аёш ёки маҳсулот тарзида фойдаланиладиган материаллар ва буюмлар)га бўлинади. Бундай Ресурслар қўшимча моддийтехника Ресурслар манбаи ҳисобланади. Валюта Ресурслари, яъни эркин алмаштириладиган чет эл валютаси захиралари ва унинг тушум манбалари ҳам Ресурсларга киритилади (яна қ. Табиат ресурслари).