РЕЦИПИЕНТ (лот. recipients — олувчи, қабул қилувчи) — бошқа бирор организмдан кўчириб олинган аъзо, тўқима ёки ҳужайралар ўтказиладиган одам ёки ҳайвон. Даво (қон қуйиш, юрак ва б. ни кўчириб ўтказиш) аъзо ва ҳужайралар функцияларини экспериментал текшириш, баъзан косметика мақсадларида амалга оширилади.