РЕЙКА

РЕЙКА (рус. — ёғоч ғўла) — 1) тишли Рейка — бир томонига тишлар очилган призматик ёки цилиндрик стержень; тишлари тишли ғилдирак (шестерня) тишлари билан илашиб, илгариламақайтма ҳаракат қилади. Айланма қаракатни илгарилама ҳаракатга айлантириб беради ва аксинча. Юк кўтариш механизмлари, станоклар ва б. да қўлланилади; 2) геодезияда — а) икки нуқта баландлигини аниқлаш учун нивелир б-н ишлатиладиган мослама; тўғри тўртбурчак ёки двутавр кесимли, 3—4 м узунликдаги ёғоч тахтача. Ўнги (юзи) да ёки иккала томонида шашкасимон ёки штрих шкалали бўлади; в) оптикмеханик масофа ўлчагич (дальномер) билан масофани ўлчашда ўзгарувчан ва ўзгармас базис сифатида ишлатиладиган геодезик асбоб; 3) сувокчиликда, ер ўлчашда ишлатиладиган мослама (қ. Газчўп).