РЕЙН

РЕЙН — Ғарбий Европадаги энг катта дарёлардан бири, Швейцария, Лихтенштейн, Австрия, Франция, Германия, Нидерландия ҳудудларидан оқиб ўтади. Уз. 1320 км, хавзасининг майд. 224,4 минг км2. Альп тоғларидан бошланиб, Боден кўлидан оқиб ўтгач, Юра ва Шварцвальд тизмаларини кесиб ўтади. Сўнфа Юқори Рейн пастгекислиги бўйлаб оқади ва ўрта қисмида тор водий орқали Рейн Сланецли тоғларини кесиб ўтиб, Ўрта Европа текислигига чиқади. Шим. денгизга мураккаб дельта ҳосил қилиб қуйилади. Юқори қисмида баҳор — ёз ойларида, ўрта ва қуйи қисмларида йил давомида серсув. Йиллик ўртача сув сарфи 2500 м3/сек., йиллик сув оқими 79 км3.

P. — Ғарбий Европанинг муҳим халқаро сув магистрали. Қуйи оқимида йилига 100 млн. т ҳажмда юк ташилади. Базель ш. дан бошлаб 952 км масофада ва Боден кўлида мунтазам кема қатнайди. Рейн ҳавзасидаги сув йўлларининг умумий уз. 3000 км чамасида. Каналлар орқали Рона, Марна, Везер, Эмс, Эльба дарёлари билан туташган. ГЭСлар қурилган. Рейн бўйида Базель, Страсбур, Мангейм, Майнц, Бонн, Кёльн, Дюссельдорф, Дуйсбург ш. лари, дельтасида Роттердам денгиз порти жойлашган.

Loading...