РЕЗОНАНС

РЕЗОНАНС (лот. resono — акссадо бераман, жавоб бераман) — тебраниш (электр, механик) контурида мажбурий тебраниш амплитудаси энг юқори (максимум) қийматга етганда содир бўладиган ҳодиса. Mac, тизимнинг барча параметрлари ўзгармас ва бу тизим хусусий тебраниш частотаси ташқи куч даври синусоидал бўлса, яъни тизим хусусий тебраниш частотаси ташқи куч частотасига мос келса, Резонанс ҳодисаси рўй беради. Резонанснинг фойдали ва зарарли томонлари бор (Мас, радиотехникада фойдали бўлса, иншоотларда зарарли).

Резонанс физикада кўп учрайди (тўлқинлар Р. си, кучланиш Резонансси, токлар Резонансси). Тебраниш контурида ток кучи фаза жиҳатдан ташқи электр юритувчи кучга тенг келиб қолган ҳолларда ҳам Резонанс рўй беради.

Резонанс аксарият табиатда кузатилади. Барча иншоотлар, бинолар ва машиналар ўз хусусий тебранишларига эга. Шунинг учун табиатда юз берадиган даврий ташқи таъсирлар уларда Резонансни пайдо килиши мумкин. Мас, кўприк устидан поезд ўтганда юз берадиган даврий зарб (силкиниш) кучлари таъсирида Резонанс пайдо бўлади. Резонанс ҳодисаси кўприк, пойдевор, машиналарга зарарли таъсир қилади, ҳатто уларни бузиб юбориши ҳам мумкин. Шунинг учун Резонансга қарши махсус тадбирлар кўрилади, зарбларни юмшаткичлар, амортизаторлардан фойдаланилади. Радиотехникада Резонанс радиостанциянинг бир хил (зарур) сигналларини бошқа (халақит) сигналларидан ажратиб олишга имкон беради.

Loading...