РИБАКОВ Аркадий Андреевич (1897.23.2, Белоруссия, Полоцк уезди — 1991.20.6, Тошкент) — мевашунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1958), қ. ҳ. фанлари д-ри (1950), проф. (1951). Тимирязев номидаги Москва қ. х. академиясини тугатган (1923). Белоруссияда (1923—31) ишлаган. 1931—45 й. ларда Ўзбекистон боғдорчилик сзлари трести («Узсадсовхозтрест») планлаштириш булими бошлиғи ва бош агроном, 1945 — 51 й. ларда Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик и. т. ин-тида бўлим мудири ва илмий ишлар бўйича директор муовини. 1951—82 й. ларда Тошкент қишлоқ хўжалиги ин-тининг мевачилик ва узумчилик кафедраси мудири бўлган. Илмий ишлари Ўзбекистонда боғдорчилик ва токчилик, уларни ривожлантиришнинг амалий ва назарий масалаларига бағишланган.
Ас: Промышленное плодоводство УзССР, Т., 1954; Биологические основы культуры плодовоягодных растений, Т., 1956; Ўзбекистон мевачилиги (Дарслик), Т., 1967 (ҳамкорликда).