РИФЕЙ

РИФЕЙ (лот. Ri phaei montes — Рифей тоғлари; қад. географлар Урал тоғларини баъзан шундай атаганлар) — кечки пжембрийга мансуб йирик стратиграфик бўлинма. Геологик ёши 1650— 570 млн. йил бўлган, кам ўзгаришга учраган тоғ жинсларидан иборат; кембрий даври [қ. Кембрий системаси (даври)] б-налмашган. Рифей 1945 й. рус геологи Н. С. Шатский томонидан Жан. Уралда аниқланган. Тахм. юқори протерозой (қ. Протерозой «гуруҳи») га мувофиқ келади. Рифей таркибида 4 та бўлинма мавжуд: қуйи, ўрта, юқори ва венд. Сўнгги бўлинмага мустақил мажмуа сифатида қаралади ва кўпинча терминал Рифей, ёки вендоми деб аталади. Шу 4 бўлинманинг ҳар бири таркибида Рифей ётқизикларини бўлимларга ажратиш ва корреляция қилишда асос бўладиган кўкяшил сувўтлар қолдиклари (строматолитлар)нинг ўзига хос мажмуини кўриш мумкин.

Рифейнинг денгиз ва қуруқликдаги ётқизиклари барча материкда тарқалган. Платформалар Рифейда палеозойдагига нисбатан кичироқ майдонни эгаллаган. Улар ясси қуруқликдан иборат бўлиб, устидаги қад. жинслар ювилиб кетган. Нураган жинслар эса букилмаларда тўплана борган. Геосинклиналь системаларнинг ташқи букилмаларида қумтошли жинслар билан бирга гилли карбонатли, баъзан флиш (Тяньшанда) ётқизиклари вужудга келган. Океан тубидаги Ер пусти ички букилмаларида сув ости вулкан маҳсулотлари йиғилган. Рифей охирида кенг майдонларда мотсслар ётқизилган. Рифейда арид (қуруқ) икдим бўлганлиги учун қизил ётқизиқлар тўпланган. Бироқ юқори Рифейнинг 2-ярмида ва терминал Рифейда кўп ўлкаларда музлик ётқизиклари учрайди.

Рифейнинг кабонатли жинсларида кўплаб строматолитлар мавжуд. Қатламларни ажратишда микрофитолитлар муҳим аҳамиятга эга. Рифей чўкиндиларида стратиграфик аҳамиятга эга бўлган акритархлар мавжуд. Рифейда умуртқасизларнинг дастлабки типлари пайдо бўлиб, эрта палеозойда равнақ топган. Рифейнинг юқори қисмида скелетсиз кўп ҳужайрали ҳайвонлар учрайди. Ҳалқали чувалчанглар яхши намоён бўлган.

Фойдали қазилмалардан Рифей чўкиндиларида темир рудаси, фосфоритлар, айрим жойларда қўрғошинрух, Экваториал Африкада мис, кобальт ва уран рудалари мавжуд. Сибирь платформасида терминал Рифейда газконденсатлар ва нефть уюмлари аниқланган.

Loading...