РИГА

РИГАЛатвия Республикасидаги шаҳар. Республика пойтахти. Йирик индустриал, илмий ва маданий марказ, т. й. тугуни, денгиз порти. Даугава (Ғарбий Двина) дарёси соҳилида, унинг Рига қўлтпиғита қуйилиш жойида. Янв. нинг ўртача траси —4,5°, июлники 18°. Йиллик ёғин миқдори — 649 мм. Майд. 307 км. Аҳолиси 764 минг кишидан зиёд (2000). Олти шаҳар туманидан иборат.

Археологик маълумотларга кўра, Рига 10—11-а. ларда вужудга келган. Шаҳар сифатида 1201 й. да тилга олинган. 13 — 16-а. ларда Рига архиепископлигига бўйсундирилган. 14-а. бошида Ганзатаркибига кирган. 1561 й. гача Ливон ордени таркибида. 1561 й. дан эркин шаҳар, савдо ва ҳунармандчилик марказига айланган. 1581 й. да Речь Посполита хукмронлиги остига ўтган. 1621 й. шведлар томонидан босиб олинган. Ригани Шимолий уруш даврида 1710 й. 14 июлда рус қўшинлари эгаллаган. 1714 й. дан Рига, 1796 й. дан Лифляндия губернясининг маркази. 18-а. охирида Р. Россиянинг энг йирик порти ва савдо маркази. 19-а. охири — 20-а. бошларида йирик саноат марказларидан бири. Рига 1919 й. дан Латвия Республикаси пойтахти, 1940—90 й. ларда Латвия ССР пойтахти, 1990 й. майдан яна Латвия Республикаси пойтахти.

Машинасозлик ва металлсозлик, шу жумладан, электротехника ва радиоэлектроника, кимё, кимёфармацевтика, ёғочсозлик, енгил, озиқ-овқат саноатлари бор. Парфюмериякосметика зди фаолият кўрсатади, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.

Рига — балиқсаноатининг йирик маркази. Консервакулинария ва сардина здлари, балиқчилик портида трал ва рефрижератор флоти базалари ишлаб турибди. Рига порти муқим аҳамиятга эга. Даугавада кемалар катнайди. 2 аэропорт бор.

Шаҳар эски ва янги қисмларга бўлинади. Эски Рига ҳудудида ўрта аср меъморий ёдгорликларидан Дом черкови (13-а.), Екаба (13-а.), Ян (манбаларда дастлаб 1297 й. да тилга олинган) ва Петер (13—15-а. бошлари) черковлари, Орден қасри (14—19-а. лар), 15—18-а. лар турар жойлари, Биродарлик кабристони мемориал мажмуи (1924—36 й. лар) ва б. сақланиб қолган. Ригада 7 олий ўқув юрти (шу жумладан, Латвия ун-ти, Рига техника ун-ти, консерватория), Рига БА (Европада энг кўҳна академиялардан), 21 музей (шу жумладан, Латвия тарихи музейи, Шаҳар тарихи ва денгиз сайёхлиги музейи, Табиат музейи, Адабиёт ва санъат тарихи музейи, Бадиий музей, Этнография музейи ва б.), 9 театр (шу жумладан, Латвия Миллий операси театри), филармония, цирк, телемарказ, киностудия бор. Шаҳар марказида 2004 й. апр. да Мирзо Улуғбекка ҳайкал ўрнатилган. Рига яқинида Юрмала курорти фаолият кўрсатади.

Prev Article

РИВОЖЛАНИШ

Next Article

РИГЕЛЬ