РИМ ҲУҚУҚИ

РИМ ҲУҚУҚИ — Қад. Рим ҳуқуқ тизими. Хусусий ҳуқуқ ва умумий ҳуқукни уз ичига олган. Унда мулкий муносабатлар, ашёвий ҳуқуқлар, турли битимлар, шартномага асосланган ва асосланмаган мажбуриятлар, мерос ҳуқуқи ва б. масалаларга оид қоидалар мукаммал ишлаб чиқилган. Рим империясининг юксалиши, унинг бошқа давлатларни босиб олиши билан фақат римликларга тегишли бўлган бу қонунқоидалар талабга жавоб бермай қўйди. Бунинг устига нафакат Римда, шунингдек, Европа мамлакатларида ҳам товарпул муносабатларининг жадал ривожланиши, биринчи галда, турли давлатлар фуқаролари ўртасидаги мулкий, савдосотиқ муносабатларига тегишли қоидаларни қайта кўриб чикишни талаб қиларди. Бу янги Рим ҳуқуқи таркибида халқлар ҳуқуқи тизимининг пайдо бўлишига олиб келди. Ушбу ҳуқуқ римликлар ва римлик бўлмаган шахслар уртасидаги муносабатларга татбиқ қилинди, Рим хусусий ҳуқуқи хусусий мулкчиликка асосланган жамиятнинг мумтоз ҳуқуқи ҳисобланган. Кўпгина мамлакатлар Рим ҳуқуқидан намуна олганлар.

Prev Article

РИМ

Next Article

РИМАН